Bag om ЎЗБЕК ТИЛИДА ЕР САТҲИ КЎРИНИШЛАРИНИ ИФОДh
Ушбу монографияда ўзбек тилидаги ер сатҳининг турли кўринишларини ифодаловчи атов бирликларининг географик, топонимик, диалектал лексика билан муносабатлари; ер сатҳи кўринишларини ифодаловчи атов бирликлари тизими ва унинг ўзбек тили лексик тизимида тутган ўрни; тизимга мансуб лексемаларнинг интеграл ва дифференциал семалари, семантик структураси, лексемалараро лексик-семантик муносабатлар, луғавий-маъновий гуруҳнинг таркиби ва тузилиши ўрганилган. Монография ўзбек тилининг умумистеъмолдаги ер сатҳи кўринишларини ифодаловчи атов бирликлари системавий аспектда таҳлил қилингани билан назарий-амалий аҳамият касб этади. Замонавий луғатлар, идеографик ва тезаурус луғатлар, ўзбек тили корпуси учун лингвистик таъминот вазифасини бажара олади. Ушбу монографиядан лексикология, лексикография, семасиология, диалектология, терминология фанларини ўқитишда фойдаланиш мумкин. Монография профессор-ўқитувчилар, докторант, мустақил изланувчилар ва магистрантлар оммасига мўлжалланган.
Vis mere