Udsalget slutter om
Udvidet returret til d. 31. januar 2025

Bøger af и

Filter
Filter
Sorter efterSorter Populære
  • af &#1072, &#1080, &#1085, mfl.
    400,95 kr.

  • af &#1072, &#1076, &#1080, mfl.
    531,95 kr.

    Ушбу монографияда ўзбек тилидаги ел ва ёғин ҳодисаларини ифодаловчи отлар тушунчаси ойдинлаштирилиб, унинг ўзбек тили идеографик тизимидаги ўрни; ел-ёғин отлари микромайдони (луғавий-маъновий гуруҳи) таркиби; ел-ёғин отлари таснифи асослари; семантик қийматини юзага чиқаришда ёндош сатҳларнинг ўрни юзасидан талқинлар акс эттирилган. Шунингдек, ел-ёғин отларининг нутқий воқеланиши сатҳлар кесимида таҳлил қилиниб, уларнинг бадиий матндаги бадиий-эстетик имкониятлари тавсифланган; ел-ёғин отларининг идеографик талқини йўллари баён қилинган; ел-ёғин отларини ўқув луғатларида тавсифлаш ва ундаги муаммолар ечимига доир тавсиялар берилган.

  • af &#1072, &#1076, &#1080, mfl.
    638,95 kr.

  • af &#1072, &#1076, &#1080, mfl.
    682,95 kr.

    Мазкур "Психологик тренинг асослари" фанидан ўқув қўлланма 5110900-"Педагогика ва психология" бакалавриат таълим йўналиши талабалари учун мўлжалланган бўлиб у ўқув режа ва фаннинг намунавий дастурига мувофиқ ҳолда тузилган. Унда тренинг ҳақида тушунча, юзага келиши тарихи, психологик тренинг турлари, тренингни режалаштириш ва ташкил этиш босқичлари, тренинг гуруҳларини тузиш, олиб борувчига зарур бўлган кўникмалар, баҳолаш мезонлари ва амалий тренинг модулларидан намуналар келтирилган. Шунингдек ўқув қўлланмадан педагоглар, психологлар, ижтимоий педагоглар ва кенг китобхонлар фойдаланишлари мумкин.

  • af &#1076, &#1080, &#1084, mfl.
    884,95 kr.

    Ушбу монографияда муаллиф кибержиноятчилик, кибержиноят, киберхавфсизлик, кибермакон ва уларга алоқадор бўлган тушунчаларнинг таърифи, мазмун-моҳияти, кибержиноятнинг келиб чиқиш таризи, бугунги ривожи, бошқа жиноятлар билан ўзаро фарқли хусусияти, уларнинг турлари, юридик тавсифи, кибержиноятчилик учун жавобгарлик ва жазо масалалари, киберхавфсизликни таъминлаш истиқболлари, кибержиноятлар профилактикаси, кибержиноятларни тергов қилиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш, киберхавфсизликни таъминлашга ваколатли органларни белгилашга оид масалалар билан бир қаторда, кибержиноятнинг мамлакатимиз келажаги учун қанчалик зарарли эканлигини амалий мисоллар билан тушунтириб берилган ва ушбу хавфнинг олдини олиш учун миллий, хорижий ва халқаро қонунчиликни илмий ва амалий жиҳатдан тадқиқ этган.

  • af &#1072, &#1076, &#1080, mfl.
    531,95 kr.

    Қишлоқ хўжалигида ишлабчиқариш харажатларини ўз вақтида тўлиқ ва тўғри ҳисобга олиш, ишлаб чиқариш йўналишлари бўйича олинган маҳсулотларни ўз вақтида тўғри ва тўлиқ қабул қилишни таъминлашга қаратилган. Шу асосда олинган маҳсулотлар таннархини тўғри ҳисобланиши таъминланади.Монографияда мамлакатимизда фаолият юритаётган қишлоқ хўжалик корхоналарида ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олишнинг ўзига хос хусусиятлари, асосий ва қўшимча маҳсулотлар ва уларни ҳисобга олиш, баҳолаш, ишлаб чиқарилган маҳсулотлар таннархини ҳисоблаш уcуллaри, айрим қишлоқ хўжалик маҳсулотлар таннархини ҳисоблашнинг нaзaрий acocлaрини ёритиб бeриш, маҳсулот ишлаб чиқариш таннархигa тaъcир этувчи oмиллaр. маҳсулот ишлаб чиқариш таннархини пасайтириш бўйичa илмий жиҳaтдaн acocлaнгaн тавсиялар ва таклифлар ёритилган.Монография профессор-ўқитувчилар ва қишлоқ хўжалик корхоналарида ишлаб чиқариш харажатлари ҳисоби ва маҳсулот таннархи таҳлили бўйича ўқиётган талабалар, соҳа ҳисобчилари ва раҳбар ходимлари, илмий изланишлар олиб бораётган тадқиқотчи ва магистрларга мўлжалланган.

  • af &#1072, &#1076, &#1080, mfl.
    792,95 kr.

    Сільське господарство поєднує в собі дві основні галузі виробництва - рослинництво і тваринництво. В навчальному посібнику розглядаються основні сільськогосподарські культури, їх значення, історія і поширення, ботанічні та біологічні особливості, закономірності росту і розвитку. Навчальний посібник подає характеристику основних видів сільськогосподарських тварин, основні напрями продуктивності і породні ресурси. Представлена оцінка тварин за екстер'єром і продуктивними якостями.

  • af &#1072, &#1080, &#1084, mfl.
    389,95 kr.

    Голям интерес последните години получаването и изследването на материали с памет на формата. Голяма част от тези материали могат да бъдат използвани в автомобилостроенето и измервателна техника. Други могат да бъдат използвани в медицината които дават възможност за създаване на генератор имитиращ сърдечния пулс или или част от задвижващите елементи от крайниците на човешкото тяло. В зависимост от групата на материали с памет на форма те се разделят на машиностроителни или още на инженерни, а другата част са медицински-биосъвместими. Внедряването на тези материали ще доведе до възможността за увеличаване живота на експлоатация на материалите, което от своя страна ще намали разходите за постоянното преработване на материалите и ще намали вредните емисии и замърсяване на природата и околната среда.

  • af &#1072, &#1080, &#1077, mfl.
    636,95 kr.

    Ушбу монография тадқиқотчилар, магистрлар, чет тилини ўрганаётган олий таълим муассалари талабалари ҳамда хорижий тил мутахассисларига мўлжалланган бўлиб, унда немис тили замон шаклларининг турли функционал услуб ва матнда стилистик хусусиятларининг намоён бўлиши тасвирланган. Шунингдек, замон системасидаги аниқлик майли шакллари маъноларининг транспозиция муҳитида қатор ичида ва қаторлараро яқинлашуви, нейтраллашувига алоҳида эътибор қаратилган.

  • af &#1072, &#1076, &#1080, mfl.
    733,95 kr.

    Нос истеъмол қилиш оқибатида организмда кучли қарамлик пайдо бўлади ва у туфайли оғиз бўшлиғи, халқум, қизилўнгач, бош ва бўйин соҳасида турли хавфли ўсмалар ривожланиши аниқланган. Аҳолини оммавий тарзда тамакининг зарарли оқибатлари ва тамаки тутуни таъсиридан ҳимоя қилиш чора тадбирларини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, бу тамаки маҳсулотлари таркибини назорат қилиш, тамаки маҳсулотларини қадоқлаш ва маркировка қилиш, тамаки маҳсулотларини рекламаси, сотувини ташкил этиш ва ҳомийлик қилишни бошқариш, тамаки чекишга қарамликни даволаш ва чекишдан воз кечиш, аҳолини хабардор қилиш, оммавий ахборот воситалари орқали маърифий-тарғибот ишларини кучайтириш, тамаки чекишга қарам бўлган шахсларга тамакидан воз кечиш учун давлат тиббиёт муассасаларида юқори малакали ёрдам кўрсатишни таъминлаш, тамаки чекишга қарши кураш дастур доирасида халқаро алоқаларни йўлга қўйиш масалаларини ўз ичига қамраб олган. Илмий тадқиқотларнинг натижаларига кўра 70,0 % кашандалар тамаки чекишдан осон воз кечиши мумкин, чунки уларнинг организмида никотинга нисбатан эҳтиёж йўқ, фақат 10-15 % кашандаларнинг шифокор ёрдамига муҳтожлиги аниқланган.

  • af &#1072, &#1080, &#1084, mfl.
    551,95 kr.

    Ушбу монографияда параллел корпуснинг умумий хусусиятларини тавсифлаш, корпуснинг бошқа турларидан фарқ қилувчи томонларини очиб бериш; параллел корпуснинг хорижий тил лингводидактикаси, лингвистик ва таржима соҳасидаги афзалликларини кўрсатиб бериш; ўзбек-инглиз параллел корпусига материал танлаш тамойилларини аниқлаш ҳамда ўзбек-инглиз параллел корпуси фрагменти учун материал тўплаш; ўзбек-инглиз параллел корпуси матнларини лингвистик ва экстра-лингвистик теглаш йўлларини белгилаш ҳамда матнни параллел теглаш дастурлари учун таклифлар ишлаб чиқиш масалалари таҳлил қилинган. Ушбу монографиядан компьютер лингвистикаси, корпус лингвистикаси, морфология, амалий тилшунослик фанларини ўқитишда фойдаланиш мумкин. Монография профессор-ўқитувчилар, докторант, мустақил изланувчи, магистрантлар оммасига мўлжалланган.

  • af &#1072, &#1080, &#1077, mfl.
    359,95 kr.

    Монографияда ўзбек ва инглиз тилидаги ҳаракат тарзи маънолари умумлаштирилган. Ифодаловчи воситалари тизимлаштирилган. Типологик фарқлари кўрсатилган. Шунингдек, тарз ифодаловчи воситаларнинг лексикографик талқини ва таржимадаги муаммолар ва уларнинг ечимига доир тавсиялар берилган.Монография соҳа мутахассисларига мўлжалланган. Масъул муҳаррир Шоҳида Шаҳобиддинова,филология фанлари доктори, профессорТақризчилар Жамила Жумабоева,филология фанлари доктори, профессорДилшод Рустамовфилология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).

  • af &#1072, &#1080, &#1084, mfl.
    389,95 kr.

    Материалы для проведения практических занятий по дисциплине педагогических технологий разработан на основании Положения об учебно-методическом комплексе на уровне высшего образования (постановление Министерства Высшего и среднего специального образования Республики Узбекистан от 26.08.2019 № 167) и предназначен для реализации требований учебной программы по учебной дисциплине Педагогические технологии для направления Педагогика и психология. Начальное образование в учреждениях высшего образования. МП разработан в полном соответствии с утвержденной учебной программой по учебной дисциплине компонента учреждения высшего образования Современные образовательные технологии в начальной школе.

  • af &#1072, &#1076, &#1080, mfl.
    531,95 kr.

    Монографияда "Тилшуносликка кириш", "Умумий тилшунослик" курсларида ўрганиладиган тилнинг пайдо бўлиши, тил ва тафаккур муносабати, тилнинг рамзий система сифатидаги хусусиятлари, тил ва жамият, тилнинг ривожланиши каби узвий яхлитликдаги фалсафий масалаларга янгича ёндашув ва қарашлар ўз ифодасини топган. Ундан фанда ҳали ўз ечимини топмаган саволларга жавоб топиш мумкин.Монография талаба ва тадқиқотчилар, мутахассис ва қизиқувчиларга тавсия этилади.

  • af &#1072, &#1080, &#1041, mfl.
    531,95 kr.

    Рисолада ўзбек амалий тилшунослиги муаммолари, уларнинг ечимига доир тавсиялар, тил қурилиши ва она тили таълими масалалари ҳақида сўз юритилади. Рисола талаба ва тадқиқотчилар, мутахассис ва қизиқувчиларга тавсия этилади. Масъул муҳаррир Шоҳида Шаҳобиддинова - филология фанлари доктори, профессор Тақризчилар Лайло Раупова - филология фанлари доктори, профессорБашорат Баҳриддинова - филология фанлари номзоди, доцент

  • af &#1072, &#1080, &#1084, mfl.
    389,95 kr.

    Монографияда жадидчилик илми билимдони адабиётшунос олим, Ўзбекистон Республикаси жамоат ва фан арбоби, филология фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Бегали Қосимовнинг Миллий уйғониш даври ўзбек адабиёти намоёндалари ижодини ўрганишда кўрсатган жасорати ёритилган. Бегали Қосимов Беҳбудий, Авлоний, Ажзий, Тавалло, Сўфизода каби улуғ алломаларнинг бой адабий меросини янги авлодга етказиш учун тинмай курашди. Бегали Қосимов (1980), Яссавий номидаги халқаро мукофот совриндори (1993), Туркия Отатурк култур марказининг фахрий аъзоси (1997), Туркия Араштирма (тадқиқот) марказининг мухбир аъзоси (1998), Ўзбекистон Олий аттестация комиссияси филология бўйича (1998-2002), Республика фан ва техника Давлат комитети ижтимоий-гуманитар фанлар (1995-1999) эксперт кенгашлари раиси, ЎзМУ ҳузуридаги филология фанлари ихтисослик кенгаши раиси (1995-1996, 2002-2004), Туркистон Яссавий номидаги халқаро унивсерситет илмий кенгаши аъзоси, республика "Маърифат" газетаси, "ЎзМУ хабарлари" журнали, Туркия Билга, Қозоғистон Туркология, "Бюлтен журналлари таҳририяти аъзоси каби лавозимларда ишлаган. Бегали Қосимов 2004 йилнинг 25 сентябрида 62 ёшида вафот этган.

  • af &#1072, &#1080, &#1041, mfl.
    389,95 kr.

    Рассомни шакллантиришда, уни етарли даражада билим ва маҳоратга эга бўлишида нафақат натура асосида тасвир ишлаши, балки хотира ва тасаввур асосида ишлаши ҳам катта аҳамият касб этади. Талабаларнинг натурага қарамасдан тасвир ишлаш малакасини етишмаслиги муайян мавзу асосида композиция ишлаганларида ҳам кўзга яққол ташланади.Ўқув амалиёти давомида композиция устида ишлаганларида дуч келадиган қийинчиликларни аниқлаш осон бўлади. Бу, аввало ҳаётий кўринишларни образли тасаввур қилиш маҳоратини етишмаслиги ҳамда хомаки нусхаларни ишлаш жараёнида борлиқни кузатиш, тахлил қилиш тажрибаларининг камлигида акс этади.

  • af &#1072, &#1080, &#1086, mfl.
    682,95 kr.

    Мазкур монографияда Ўзбек болалар ўйин фольклорининг генезиси, бадиий хусусиятлари тўлиқ ёритилган. Монография фольклоршунослар, илмий изланувчилар, магистратура ва бакалавриат талабаларига, шунингдек, халқ оғзаки ижодиётига қизиқувчи кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.

  • af &#1072, &#1080, &#1084, mfl.
    1.025,95 kr.

    Дарсликда материалларнинг хоссаларини тажрибада текшириш, брусларнинг чӱзилиши (сиқилиши), силжиши, буралиши, текис кесимнинг геометрик характеристикалари, тўсинларнинг тўғри кўндаланг эгилиши, кучланишлар, деформациялар, мураккаб қаршилик ҳамда конструкция элементларининг устиворлик қонунлари ва динамик юкланишлар таъсири мавзуларига оид назарий маълумотлар билан мустақил ечиш учун масалалари ИСО-Халқаро стандартлаштириш ташкилоти (International Standarts Organization) стандарти № 3898 асосида ёритилган.

  • af &#1080, &#1077, &#1085, mfl.
    682,95 kr.

    Цел на изследването е на базата на изучаването на теоретико-методологическите основи и подходи при осмислянето на политическите нагласи като елемент на политическата култура да изследваме тяхната роля в процеса на социализацията на младежта на съвременния етап. Конкретна изследователска цел е и определяне на взаимовръзката между личностните параметри и проявите на политическата култура на студентската младеж.Обект на изследването са психологическите особености на политическата култура и социализацията на младежта от български произход в съвременното молдовско общество.Предмет на изследването са личностните детерминанти в реализацията на политическата култура и формирането на политическите нагласи на младежта от български произход в процеса на нейната социализация.

  • af &#1072, &#1080, &#1077, mfl.
    490,95 kr.

    Ушбу монографияда ўзбек тили сўз бирикмаларида шахс тавсифининг бадиий образ яратиш воситаси сифатида воқеланиши ва услубий қўлланишини ўрганилган. Тобе ва ҳоким аъзолари шахс отларидан ташкил топган сўз бирикмалари ажратилган, атоқли отлар иштирокида ҳосил бўлган сўз бирикмаларида шахс тавсифи изоҳланган. Шу билан бирга шахсни тавсифловчи сўз бирикмалари қурилиш қолипларининг умумий ва хусусий шакллари, бадиий услубнинг адабий тил услубларидан фарқланувчи ўзига хос хусусиятлари, Абдулла Қаҳҳор насрий асарларида қўлланган шахсни тавсифловчи сўз бирикмалари таҳлили, шахсни тавсифловчи сўз бирикмалари бадиий нутқ воситаси эканлиги асосланган. Монография гендерология, прагмалингвистика йўнаришлари мутахассислари, профессор - ўқитувчилар, доктарант, талабалар ва барча қизиқувчиларга мўлжалланган.

  • af &#1072, &#1076, &#1080, mfl.
    834,95 kr.

    Ўқув қўлланма туристик корхоналар молиявий хўжаликфаолиятини таҳлил қилишнинг назарий ва амалий масалалари ёритилган.Ушбу иш мазкур бобга бағишланган биринчи маъруза матни бўлиб, ундатуристик корхоналар таҳлилининг мазмуни, предмети, объекти,вазифалари, методи, турлари, босқичлари, қўлланиладиган усуллари,кўрсаткичлари, таҳлил жараёнида қўлланиладиган ахборот манбалари,туристик корхоналарнинг рақобатбардошлиги каби муҳим масалаларёритилган. Шунингдек, ушбу ишда туристик корхоналар молиявийхўжалик фаолияти таҳлилининг бошқа айрим назарий ва амалийжиҳатлари ҳам ўз аксини топган.Иш олий ўқув юртларининг туризм таълим йўналишлари бўйичаўқиётган магистрларга мўлжалланган. Ушбу ишданмустақилизланувчилар, докторантлар, профессор-ўқитувчилар, "Иқтисодиёт","Бухгалтерия ҳисоби ва аудит", "Молия", "Банк иши", "Менежмент","Маркетинг", "Сервис" каби ўқув йўналишлари бўйича ўқиётганбакалаврлар, соҳа мутахассислари ҳамда унга қизиқувчи кенг китобхонлароммаси ҳам фойдаланишлари мумкин.

  • af &#1072, &#1076, &#1080, mfl.
    783,95 kr.

    Ушбу ўқув қўлланма конструкция элементларида ҳосил бўлган зўриқиш ва деформацияларни талабаларнинг мустақил аниқлаши, уларнинг фанни яхши ўзлаштиришига, муҳандислар қўйилган масалаларга илмий ёндашишга ундайди ҳамда керакли маълумотларни излаб топиш, қулай усул ва воситаларни аниқлашни, маълумотлар базасини таҳлил қилишга, техник ва маълумотлар адабиётларидан фойдаланишга ўргатади. Ҳамда амалий машғулотларда намунавий масаларни ечишда берилган топшириқнинг мақбул ечимини аниқлаш, мустақил равишда бажариш учун зарур бўлган билим ва кўникмаларини шакиллантириш ва ривожлантиришга, топшириқларни бажаришда тизимли ва ижодий ёндашишга ва талабаларнинг мухандислик маҳоратларини ривожлантиришга қаратилган.

  • af &#1072, &#1076, &#1080, mfl.
    858,95 kr.

    Салбий иқтисодий оқибатларни юмшатиш мақсадида монографияда жисмоний ва тадбиркорлик субъектларига, шунингдек, давлатга COVID-19 оқибатлари билан шуғулланишга ёрдам берадиган таклиф этилган чора-тадбирлар ва стратегияларнинг айримлари муҳокама қилинади. Монографияда жаҳон инқирози оқибатларини бартараф этишда Ўзбекистон Республикаси амалиётида давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг айрим йўналишлари кўриб чиқилган.Пандемия шароитида муваффақиятли бизнес юритиш учун тадбиркорлик муҳитининг замонавий ҳолатини умумий ва дунёнинг илғор мамлакатлари кесимида шунингдек, Ўзбекистон Республикаси мисолида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш муаммоларини ўрганиш, Ўзбекистон Республикаси амалиётида давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг айрим йўналишларини ўрганиш ушбу монографиянинг мақсад ва вазифаси ҳисобланади. Пандемия шароитида тадбиркорлик фаоллигини ошириш учун таъсир қилувчи омиллар аниқланган.Монография талабалар, илмий ходимлар, тадбиркорлик ва кичик ва хусусий бизнеснинг иқтисодий қирралари билан қизиқувчилар учун тавсия этилган.Калит сўзлар бизнес, иқтисодиёт, пандемия, тадбиркорлик, Ўзбекистон иқтисодиёти, чора - тадбирлар.

  • af &#1080, &#1077, &#1085, mfl.
    682,95 kr.

    Миграция кўлами жиҳатдан Ўзбекистонда жудаям муҳим жараёнга айланиб улгурди. Самарали ва прагматик миграцион сиёсат олиб бориш масаласи - ҳозирги пайтда мамлакат учун муҳимдир. Замонавий реалликларни инобатга олган ҳолда, айтиш мумкинки, Ўзбекистон Республикасида мазкур тизимни такомиллаштириш, мавжуд муаммоларни ўрганиш ва уларга тегишли ечимлар топиш масалалари ўта долзарб ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан, жаҳон тажрибасини ўрганиш, тегишли хулосалар чиқариш ва натижаларни тадбиқ қилиш айниқса аҳамиятли. Тадқиқотда миграция сиёсати масаласи бўйича Туркия тажрибаси таҳлил қилинган ва Ўзбекистон шароитига мос тушадиган тавсиялар ва ечимлар кўрсатилган.

  • af &#1072, &#1080, &#1073, mfl.
    682,95 kr.

    Ушбу ўқув қўлланманинг материалларини жойлаштириш тартибини аниқлашда чет давлатларнинг Ўзбекистонга якин жойлашганлиги, улар билан иқтисодий ва маданий алоқаларнинг ривожланганлиги ҳамда келажакда республикага туристларнинг асосан қайси мамлакатлардан келиши мумкинлиги ҳисобга олинди. Биринчи навбатда Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига (МДҲ) кирадиган мамлакатлар халқларининг овқатланишига хос хусусиятлари кўриб чиқилган, чунки қўшни мамлакатлар билан дўстона ва туризм муносабатларининг ўрнатилиши аниқ. Бундан ташқари адабиётларда берилган маълумотларга қараганда келажакда Ўзбекистонга туристларнинг энг кўп келиши Япониядан, кейин эса Франция, Россия, Германия, Италия, Англия, Хитой, Исроил ва Америка қўшма штатлари каби бошқа мамлакатлардан кутилади. Шу сабабли ушбу мамлакатлар маҳаллий халқларининг овқатланишига хос хусусиятлари ҳам кўрсатилган кетма-кетликда кўриб чиқилган. Бундан ташқари ҳар бир чет мамлакат халқининг овқатланишига хос хусусиятлари кўриб чиқилгандан кейин уларнинг севимли таомларини тайёрлаш технологияси ва тахминий рецептураси берилган.

  • af &#1072, &#1080, &#1086, mfl.
    389,95 kr.

    Ушбу луғат корпус лингвистикаси ва унга турдош соҳалар атамаларини ўзида мужассамлаштиради. Кенг маъноли атамалар (масалан, статистика ва назариётда маълумотлар сифатида) бу ерда фақат корпус лингвистикаси жиҳатидан изоҳланади. Луғатда келтирилган атамаларнинг бир қисмигина дарсликларда изоҳланади. Кўпчилик атамалар учун қавсда инглизча таржималар берилган.

Gør som tusindvis af andre bogelskere

Tilmeld dig nyhedsbrevet og få gode tilbud og inspiration til din næste læsning.