Gør som tusindvis af andre bogelskere
Tilmeld dig nyhedsbrevet og få gode tilbud og inspiration til din næste læsning.
Ved tilmelding accepterer du vores persondatapolitik.Du kan altid afmelde dig igen.
Туризм ихтисослиги бўйича таҳсил олаётган магистратура талабаларининг аксарият қисми туристик ҳудудларни бошқариш органларининг миллий ва маҳаллий бошқармаларида фаолият кўрсатишади ва улар рақобатбардош туристик ҳудудларни шакллантириш стратегияларига оид билимларга эга бўлишлари зарур. Рақобатбардошликни ҳисоблаш методологияси, туризм статистикасининг халқаро стандартлари, туризмга тизимли ёндашув, рақамли тафовут, барқарор ривожланиш концепцияси каби билимларни эгаллашда айни дарслик қўл келади.
Мазкур монографияда Ўзбек болалар ўйин фольклорининг генезиси, бадиий хусусиятлари тўлиқ ёритилган. Монография фольклоршунослар, илмий изланувчилар, магистратура ва бакалавриат талабаларига, шунингдек, халқ оғзаки ижодиётига қизиқувчи кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
Монографияда Мустақиллик даврида ўзбек тилида мавжуд бўлиб, унинг ўзига хос хусусиятларидан бирини ифодаловчи уюшган гаплар ҳосиласи тадқиқ этилган. "Оралиқ учинчи" мақомига эга бўлган бу ҳосила, унинг моҳияти, бошқа ҳосилалар билан муносабати ва вужудга келишининг асосланганлиги бўлажак тилшунослар, магистр ва илмий иш билан шуғулланувчиларда қизиқиш уйғотади.Уюшган гапларнинг она тилимизда мавжудлиги, Мустақиллик даврида тадқиқ этилиши асосланди ва исботланди. Унинг содда, қўшма гаплар, матн таркибида келиши ва ёзувчи ҳамда шоирларимиз улар орқали она тилимизнинг ранг-баранглиги, бойлигини тасвирлаш имкониятига эга бўладилар.Монография она тили масалалари билан қизиқувчилар, магистр, илмий иш билан шуғулланувчиларга мўлжалланган.
Мазкур монографияда Бошланғич синф ўқувчиларда ўз фаолиятини баҳолаш ва ташхислаш кўникмаларини шакллантириш мисоллар асосида таҳлил қилиниб, аниқ хулосалар берилган. Монография илмий изланувчилар, магистратура ва бакалавриат талабаларига, шунингдек, шу соҳада қизиқувчи кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
Мазкур монографияда ўзбек лексикографияси тарихини ўрганиш, Салоҳиддин Тошкандийнинг Луғоти салос асари тадқиқи асосида ўзбек лексикографиясининг тараққиёти ва тарихий тамойилларини белгилаш, ўзбек лексикографияси тарихида яратилган муайян луғатларга қиёслаш орқали Салоҳиддин Тошкандий Луғоти салос асарининг ўзига хос лексикографик хусусиятларини очиб бериш масалалари ҳақида маълумот берилади. Китоб филологлар, магистрантлар, олий ўқув юртлари талабалари, шунингдек, тил масалалари ҳамда тарихига қизиқадиган кенг жамоатчиликка мўлжалланган.
Дар маќолаи мазкур сухан дар бораи мусодираи молу мулк љанбањои њуќуќи байналмилалї - миллии он меравад. Дар маќолаи мазкур андешањои олимон дар бораи мувофиќи маќсад будани нигаҳдории мусодираи молу мулк дар низоми љазои љиноятии Љумњурии Тољикистон баррасї гардидааст.This article deals with the confiscation of property: international legal and national aspects. This article examines the idea of scientists about the purpose of the confiscation of property in the criminal justice system of the Republic of Tajikistan.
Мазкур монография малака ошириш таълим муассасалари раҳбарлари, профессор-ўқитувчилари ва тингловчилари учун мўлжалланган бўлиб, уларнинг эргономик маданиятини такомиллаштиришда таълим мазмунини белгилаш тамойиллари ва мезонларига риоя этиш, ўқув материалларини танлаш ва тизимлаштиришга доир замонавий ёндошувларни хисобга олиш, яхлит педагогик жараённинг умумий конун, конуният ва тамойилларига амал килиш, таълим-тарбия жараёнида эргономик, гносеологик, ташкилий, психологик, дидактик, социологик ва кибернетик қонуниятларнинг уйғунлигига эришиш, таълим-тарбия жараёни таркибий қисмларининг ўзаро алоқадорлиги ва умумийлигини хисобга олиш, педагогик эргономика бўйича билим ва кўникмаларни шакиллантириш ва ривожлантириш, эргономик талаблар асосида педагогик жараёнларни ташкил этиш ва бошқариш, эргономика ва менежмент муаммоларига оид тажриба-синов ишларини ташкил этиш ва бошқариш, тингловчилар эргономик тайёргарлиги мазмунига доир тавсиялар берилган.Монография педагогика олий ўқув юртлари талабалари, малака ошириш таълим муассасалари тингловчилари, умумтаълим мактаблари раҳбар ва педагог ходимлари ва тадқиқотчиларига ҳам тавсия этилади.
Ўзбек адабиётшунослигида ҳам Абдурауф Фитрат, Вадуд Маҳмуд, Отажон Ҳошим, Абдураҳмон Саъдий, Азиз Қаюмов каби олимларнинг фаолияти алоҳида тадқиқот мавзуси сифатида текширилган. Лекин кейинги давр адабиётшуносларининг илмий, адабий-эстетик фаолияти тадқиқот доирасидан бир қадар четда қолиб келмоқда. Профессор А.Ҳайитметовнинг асарлари ва қарашлари махсус илмий тадқиқ этилмаган бўлса-да, унинг ўзбек мумтоз адабиёти тарихини ўрганиш, навоийшунослик, манбашунослик ва матншунослик соҳасидаги назарий фикрлари ва амалий ишлари, эришган ютуқлари кўпчилик олимларнинг эътибори ва эътирофига сазовор бўлган.Алишер Навоий ва Шарқ мумтоз адабиётида ижодий метод, услуб муаммолари А.Ҳайитметов томонидан биринчи марта илмий тадқиқ этилган.
Ушбу монография замонавий лингвистика соҳасида ишланган бўлиб, хушмуомалалик категориясининг социолингвистик аспектини ўрганишга бағишланган.Ушбу монографияда келтирилган назарий маълумотлар ва хулосалардан таржима назарияси ва амалиёти, синхрон таржима, тил аспектлари амалиёти каби фанлар маърузаларида фойдаланиш мумкин. Шунингдек,монографияда зикр этилган натижалар бўйича маъруза матнлари тайёрлашда, малакавий битирув ишлари ва диссертациялар ёзишда, соҳага доир луғатлар яратишда фойдаланиш мумкин.
Паркинсон касаллиги энг кўп тарқалган нейродегенератив касалликлардан биридир. Ушбу касалликлар нафақат Ўзбекистонда, балки бутун ер юзи бўйича долзарб муаммодир.Ушбу китобда Паркинсон касаллигининг этиопатогенези, клиникаси ва даволаш чора-тадбирлари тўғрисида янги гипотезалар келтирилган. Паркинсон касаллигини эрта аниқлашда NO-тизими фаолияти ва нейронларга махсус бўлган S100В оқсилининг ўрни ва аҳамияти кенг ёритилган, ҳаракатга боғлиқ бўлмаган номотор бузилишлар чуқур таҳлил қилиниб, уларни бартараф этиш чора-тадбирлари ишлаб чиқилган.Ушбу монография врач неврологлар, нейропсихологлар, умумий амалиёт шифокорлари, тиббиёт ўқув юртлари талабалари, магистрлари ва клиник ординаторлари учун мўлжалланган.
Монографияда шифокор ва бемор мулоқотидаги тиббий эвфемизмларга замонавий тилшунослик нуқтаи назаридан ёндашиш, янги илмий-назарий хулосаларга келиш, уларнинг лексик-семантик, услубий-функционал, лингвопрагматик, гендер хусусиятларини очиб бериш мақсад қилиб қўйилган. Тиббий эвфемизмлар лексик-грамматик шаклининг хилма-хиллиги, улардаги ҳиссий бўёқдорлик/буёқсизлик, вариантлилик хусусиятлари, эвфемик бирликнинг ноэвфемик бирликдан фарқловчи томонларни аниқлаш, эвфеманинг социал ва услубий хосланиши, номинациянинг метафориклиги, уларнинг тил ҳодисалари билан ўзаро боғлиқлиги каби жиҳатлари ҳақида ҳам фикр-мулоҳазалар билдирилган. Айниқса тиббий ходимлар мулоқотида тиббий эвфемаларнинг миллий-этник, гендер хусусияти, нутқий занжирдаги қиймати, мулоқот жараёнида этносоциал хосланиши ижтимоий синф, ижтимоий роль, ижтимоий мавқе, ижтимоий вазият каби омиллар доирасида воқеланиши аниқланган.
Мазкур монография интонация ва прагматика масалалари тадқиқига бағишланган. Китобда интонацияга оид тадқиқотлар тарихи риторика, саҳна нутқи ва публицистика каби амалий мактаб босқичларида шаклланганлиги илмий асослаб берилади. Просодик воситаларнинг прагматик хусусиятларига бағишланган экспериментал-фонетик тадқиқотлар юксак аниқликдаги илмий хулосаларни бера оладиган замонавий компьютер дастурлари ёрдамида биринчи марта амалга оширилган. Ушбу ишда интонация компонентларининг функционал ва прагматик хусусиятлари экспериментал-фонетик усуллар орқали ўтказилган натижалар асосида таҳлил қилинган.Прагмаинтонация масалаларига бағишланган монография тилшунослик масалалари билан қизиқувчи докторант, магистрант ва тилшунос мутахассисларга мўлжалланган.
Бозор иқтисодиёти муносабатларига ўтиш босқичларида, жамиятимизнинг ижтимоий-иқтисодий муносабатларни шакллантиришда экологик муаммолар бартараф этиш тобора катта аҳамият касб этади. Ўзбекистоннинг янги иқтисодий муносабатларга ўтиши билан табиатдан фойдаланишнинг ўзига хос иқтисодий механизмини шакллантирмоқда. Мамлакатимиз экологик вазиятини яхшиланиб бориши ва бевосита аҳолининг экологик маданиятини ва экологик саводхонлигини ошириш ҳамда экологик муаммоларни бартараф этиш масалалари давлат аҳамияти даражасига кўтарилганди. Экологик муамолларни молиялаштиришда келиб чиқадиган муаммолар ва уларни ечимлари бугунги кунда ўта долзарб масалалардан ҳисобланади.Ушбу монографиянинг асосий мақсади экологик муаммоларни бартараф этиш ва мазкур муаммоларни бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан молиялашни салмоғини ошириш масалалари ҳамда уларнинг ҳозирги ҳолатини таҳлил қилган ҳолда ривожланган мамлакатлар тажрибасига таяниб, уларни Республикамизнинг маҳаллий шароитига мос тарзда тадбиқ қилиш бўйича тавсиялар беришдан иборат.
The book chronicles the onset of the Great Patriotic War in Ukraine, from the first battles in June 1941 near Lviv (Lemberg) to the catastrophic encirclement of the Soviet troops in "the Kiev Cauldron" in September 1941. Using declassified Soviet and German documents and maps, it traces the path of the 48th combat engineer battalion.
В этой книге затронуто очень много различных вопросов, но особое место, в каждом своем произведении, я всегда отвожу главному в нашей жизни чувству. Много вопросов возникает, перед героем и ему приходиться на них отвечать. В своей реальной жизни, мы тоже часто отвечаем себе на всевозможные вопросы, в работе, в любви... Делаем так или иначе свой выбор, осознанно или не осознанно, но это жизнь и мы не можем иначе. Читайте это произведение, задавайте вопросы, ищите ответы, а самое главное любите друг друга. Приятного прочтения!
Ушбу китоб муаллифлари, адабиётларда келтирилган муаллифлар илмий фикрлари билан маълумотларни узаро боглаб, экологик омилларнинг инсон танасига патологик таъсирини бахолашган.Ушбу китоб - ьэкзо ва -эндо экологик омилларнинг инсон огиз бушлиги тукимасига, тиш каттик тукимаси ва огиз бушлиги шиллик кавати касалликларини келтириб чикариши, ушбу холатлар айникса, ишлаб чикариш саноатидаги ишчилар орасида купрок кузатилаётганини, организмдаги макро ва микроэлементлар микдоридаги узгашиларда кузатилишини, натижада ишлаш кобилятини пасайишга олиб келишини такидлашган. Шу уринда инсониятнинг касбий фаолияти билан стоматологик касалликлари орасида мавжуд богликлик очиб берилган. Ишлаб чикаришда ва атроф мухитдаги салбий омиллар инсон организмига таъсири натижасида организмдаги макро ва микро элемент таркибидаги узгариш механизмлари очиб берилган.
Мейірімді теңізге қайта оралу Барлық адамдардың жүрегіндегі махаббат үшін атты кітапта біздің басқа жануарлармен қарым-қатынасымыздың шындығы туралы, рухани жаңғыру және мәдени өзгеріс туралы жазылған. Бұл адамдарға не істеу керектігін айтатын кітап емес, керісінше біздің табиғи даналығымызды және барлық тіршілік иілеріне деген жанашырлықты оятады. Осы әлеммен бөлісетін басқа жазықсыз тіршілік иелерін азаптап, тұтынған кезде біз қалай бір-бірімізбен үйлесімді өмір сүре аламыз? Біз әлемде бәріне сүйіспеншілік пен жанашырлықпен өмір сүргіміз келеді ме? Неге біз ормандарды, мұхиттарды және бір-бірімізді соғыстарда өлтіріп, жоямыз? Оның орнына, бір-бірімізді сүйетін кез келмеді ма? Адамзат адасып жатыр, өйткені біз үйірлі қоғамда өмір сүріп жатырмыз, және басқа тіршілік иелеріне мүлік және тамақ ретінде қараймыз. Басқалар жасайтын нәрсені, біз де жасаймыз. Бұл шындықты іздеуге бағытталған, қарапайым, оңай оқылатын кітап, біздің мәдениетімізді дамытатын және түбірімен өзгертетін, адамдарға бейбіт пен қуанышты өмірге апаратын рухани жолында көмектесуге арналған кітап.
Tilmeld dig nyhedsbrevet og få gode tilbud og inspiration til din næste læsning.
Ved tilmelding accepterer du vores persondatapolitik.