Gør som tusindvis af andre bogelskere
Tilmeld dig nyhedsbrevet og få gode tilbud og inspiration til din næste læsning.
Ved tilmelding accepterer du vores persondatapolitik.Du kan altid afmelde dig igen.
Республикамизда иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда тўқимачилик саноати ва унинг таркибидаги тикув-трикотаж тармоғи- ни ривожлантиришга катта аҳамият берилмоқда. Чунки бу тармоқ корхоналарида нафақат кўп сонли аҳолини бандлигини таъминлаш орқали ижтимоий масалалар ҳал этилади, балки пахта толасини чуқур қайта ишлаб, рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариш имкони- ятини беради. Бундай маҳсулотларни халқаро бозорларда сотилиши натижасида эса, Давлат бюджетига валюта тушумлари таъминланади.Шу нуқтаи назардан, монографияда бундай вазифаларни самарали амалга оширишда ҳудудий "пахта-тўқимачилик" кластерларини таш- кил этиш халқаро сифат стандартларига мос маҳсулотларни ишлаб чиқариш, ҳамда уларни экспорт қилишда маркетинг тадқиқотларини олиб бориш, бозорларни сегментлаш орқали улардан истиқболлиси- ни танлаш муҳимлиги илмий асосланган.Ушбу монографияда тикув-трикотаж маҳсулотлари экспортида маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш, унинг самарадорлигини оши- риш йўналишида олиб борилган илмий изланишлар олинган натижа- лари ва хулосалар ўз ифодасини топган.
Ҳар бир халқнинг, жумладан, ўзбек халқининг тарихий ўтмиши, бой дунёқараши, ўзига хос маиший турмуш тарзи, миллий руҳияти, оғзаки ва ёзма адабиёт анъаналари билан боғлиқ бўлган туш мотивлари фольклор ва адабиёт муносабатини чуқур англашга олиб келади.Дунё халқлари оғзаки ижодида, айниқса, унинг эпик жанрларида, шунингдек, мумтоз ва замонавий адабиётдаги аксарият шеърий, насрий ҳамда драматик асарларда туш мотивини қўллаб, қаҳрамонларнинг руҳий ҳолатини очиб бериш, кайфиятини, ички кечинмаларини ёритиш, психологик таҳлил қилиш ёки сюжет воқеаларини ўзаро боғлаб, шаклан ва мазмунан яхлит бир бадиий шаклни яратиш орқали муаллиф - қаҳрамон - китобхон алоқасини мустаҳкамлаш ўзига хос анъана тусини олиб, ижодкорлар орасида поэтик тажриба даражасига кўтарилганлиги тадқиқотчи олимлар олдига тушнинг бадиий-эстетик вазифаларини, ифода воситаси ва усули бўлиб келиш асосларини махсус ўрганиш эҳтиёжини юзага келтирди.Ушбу монография адабиётшунос ва фольклоршунослар, таянч докторантлар, филолог-талабалар учун мўлжалланган.
Tilmeld dig nyhedsbrevet og få gode tilbud og inspiration til din næste læsning.
Ved tilmelding accepterer du vores persondatapolitik.