Gør som tusindvis af andre bogelskere
Tilmeld dig nyhedsbrevet og få gode tilbud og inspiration til din næste læsning.
Ved tilmelding accepterer du vores persondatapolitik.Du kan altid afmelde dig igen.
Мазкур "Психологик тренинг асослари" фанидан ўқув қўлланма 5110900-"Педагогика ва психология" бакалавриат таълим йўналиши талабалари учун мўлжалланган бўлиб у ўқув режа ва фаннинг намунавий дастурига мувофиқ ҳолда тузилган. Унда тренинг ҳақида тушунча, юзага келиши тарихи, психологик тренинг турлари, тренингни режалаштириш ва ташкил этиш босқичлари, тренинг гуруҳларини тузиш, олиб борувчига зарур бўлган кўникмалар, баҳолаш мезонлари ва амалий тренинг модулларидан намуналар келтирилган. Шунингдек ўқув қўлланмадан педагоглар, психологлар, ижтимоий педагоглар ва кенг китобхонлар фойдаланишлари мумкин.
Нос истеъмол қилиш оқибатида организмда кучли қарамлик пайдо бўлади ва у туфайли оғиз бўшлиғи, халқум, қизилўнгач, бош ва бўйин соҳасида турли хавфли ўсмалар ривожланиши аниқланган. Аҳолини оммавий тарзда тамакининг зарарли оқибатлари ва тамаки тутуни таъсиридан ҳимоя қилиш чора тадбирларини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, бу тамаки маҳсулотлари таркибини назорат қилиш, тамаки маҳсулотларини қадоқлаш ва маркировка қилиш, тамаки маҳсулотларини рекламаси, сотувини ташкил этиш ва ҳомийлик қилишни бошқариш, тамаки чекишга қарамликни даволаш ва чекишдан воз кечиш, аҳолини хабардор қилиш, оммавий ахборот воситалари орқали маърифий-тарғибот ишларини кучайтириш, тамаки чекишга қарам бўлган шахсларга тамакидан воз кечиш учун давлат тиббиёт муассасаларида юқори малакали ёрдам кўрсатишни таъминлаш, тамаки чекишга қарши кураш дастур доирасида халқаро алоқаларни йўлга қўйиш масалаларини ўз ичига қамраб олган. Илмий тадқиқотларнинг натижаларига кўра 70,0 % кашандалар тамаки чекишдан осон воз кечиши мумкин, чунки уларнинг организмида никотинга нисбатан эҳтиёж йўқ, фақат 10-15 % кашандаларнинг шифокор ёрдамига муҳтожлиги аниқланган.
Мамажонов А.Т. Фермер хўжаликларида маҳсулот таннархи таҳлилини такомиллаштириш. Монография. 2020. -125 б.Монографияда мамлакатимизда фаолият олиб бораётган фермер хўжаликлaридa маҳсулот таннархини aниқлaш уcуллaри вa таҳлил қилишнинг нaзaрий acocлaрини ёритиб бeриш, маҳсулот ишлаб чиқариш таннархигa тaъcир этувчи oмиллaрни таҳлил этиш, маҳсулот ишлаб чиқариш таннархини пасайтириш бўйичa илмий жиҳaтдaн acocлaнгaн тавсиялар ва таклифлар ёритилган.Монография профессор-ўқитувчилар ва фермер хўжаликларида ишлаб чиқариш харажатлари ҳисоби ва маҳсулот таннархи таҳлили бўйича илмий изланишлар олиб бораётган тадқиқотчи ва магистрларга мўлжалланган.Ушбу монография Тошкент давлат аграр университети Андижон филиали Илмий Кенгашида муҳокама қилиниб, чоп этишга тавсия этилган.
Монографияда ўзбек ва инглиз тилидаги ҳаракат тарзи маънолари умумлаштирилган. Ифодаловчи воситалари тизимлаштирилган. Типологик фарқлари кўрсатилган. Шунингдек, тарз ифодаловчи воситаларнинг лексикографик талқини ва таржимадаги муаммолар ва уларнинг ечимига доир тавсиялар берилган.Монография соҳа мутахассисларига мўлжалланган. Масъул муҳаррир Шоҳида Шаҳобиддинова,филология фанлари доктори, профессорТақризчилар Жамила Жумабоева,филология фанлари доктори, профессорДилшод Рустамовфилология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Монографияда "Тилшуносликка кириш", "Умумий тилшунослик" курсларида ўрганиладиган тилнинг пайдо бўлиши, тил ва тафаккур муносабати, тилнинг рамзий система сифатидаги хусусиятлари, тил ва жамият, тилнинг ривожланиши каби узвий яхлитликдаги фалсафий масалаларга янгича ёндашув ва қарашлар ўз ифодасини топган. Ундан фанда ҳали ўз ечимини топмаган саволларга жавоб топиш мумкин.Монография талаба ва тадқиқотчилар, мутахассис ва қизиқувчиларга тавсия этилади.
Рисолада ўзбек амалий тилшунослиги муаммолари, уларнинг ечимига доир тавсиялар, тил қурилиши ва она тили таълими масалалари ҳақида сўз юритилади. Рисола талаба ва тадқиқотчилар, мутахассис ва қизиқувчиларга тавсия этилади. Масъул муҳаррир Шоҳида Шаҳобиддинова - филология фанлари доктори, профессор Тақризчилар Лайло Раупова - филология фанлари доктори, профессорБашорат Баҳриддинова - филология фанлари номзоди, доцент
Ушбу ўқув қўлланма 5111800- Мактабгача таълим бакалавриат таълим йўналиши талабалари учун мўлжалланган бўлиб, тасвирий фаолиятга ўргатиш методикасининг умумий асослари, мактабгача ёшдаги болаларнинг тасвирий фаолиятига раҳбарлик қилишнинг мақсад ва вазифалари, бадиий фаолият қобилиятлари ва ижодини тарбиялаш, оилада ва мактабгача таълим муассасасида болаларнинг тасвирий фаолиятига раҳбарлик қилиш усуллари, расм чизиш, лой иши, аппликация ва қуриш-ясашга ўргатиш метод ва воситалари каби масалалар ёритилган. Ўқув қўлланма педагогика олий ўқув юртларининг мактабгача таълим йўналишида таҳсил олаётган талабалари, магистрлари, мактабгача таълим муассасаси педагог- тарбиячиларига мўлжалланган.
Ушбу монографияда ўзбек тили сўз бирикмаларида шахс тавсифининг бадиий образ яратиш воситаси сифатида воқеланиши ва услубий қўлланишини ўрганилган. Тобе ва ҳоким аъзолари шахс отларидан ташкил топган сўз бирикмалари ажратилган, атоқли отлар иштирокида ҳосил бўлган сўз бирикмаларида шахс тавсифи изоҳланган. Шу билан бирга шахсни тавсифловчи сўз бирикмалари қурилиш қолипларининг умумий ва хусусий шакллари, бадиий услубнинг адабий тил услубларидан фарқланувчи ўзига хос хусусиятлари, Абдулла Қаҳҳор насрий асарларида қўлланган шахсни тавсифловчи сўз бирикмалари таҳлили, шахсни тавсифловчи сўз бирикмалари бадиий нутқ воситаси эканлиги асосланган. Монография гендерология, прагмалингвистика йўнаришлари мутахассислари, профессор - ўқитувчилар, доктарант, талабалар ва барча қизиқувчиларга мўлжалланган.
Салбий иқтисодий оқибатларни юмшатиш мақсадида монографияда жисмоний ва тадбиркорлик субъектларига, шунингдек, давлатга COVID-19 оқибатлари билан шуғулланишга ёрдам берадиган таклиф этилган чора-тадбирлар ва стратегияларнинг айримлари муҳокама қилинади. Монографияда жаҳон инқирози оқибатларини бартараф этишда Ўзбекистон Республикаси амалиётида давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг айрим йўналишлари кўриб чиқилган.Пандемия шароитида муваффақиятли бизнес юритиш учун тадбиркорлик муҳитининг замонавий ҳолатини умумий ва дунёнинг илғор мамлакатлари кесимида шунингдек, Ўзбекистон Республикаси мисолида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш муаммоларини ўрганиш, Ўзбекистон Республикаси амалиётида давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг айрим йўналишларини ўрганиш ушбу монографиянинг мақсад ва вазифаси ҳисобланади. Пандемия шароитида тадбиркорлик фаоллигини ошириш учун таъсир қилувчи омиллар аниқланган.Монография талабалар, илмий ходимлар, тадбиркорлик ва кичик ва хусусий бизнеснинг иқтисодий қирралари билан қизиқувчилар учун тавсия этилган.Калит сўзлар бизнес, иқтисодиёт, пандемия, тадбиркорлик, Ўзбекистон иқтисодиёти, чора - тадбирлар.
Кролівництво - одна з найприбутковіших галузей тваринництва, яка відіграє значну роль в забезпеченні людства продовольством та хутровими виробами, а кролятина за хімічним складом і харчовими властивостями перевищує м'ясо інших видів с/г тварин. Зокрема, білок кролячого м'яса засвоюється організмом людини на 90 %, тоді як яловичини - близько 60%. За своїми біологічними показниками кролі відрізняються не лише багатоплідністю але і високою скоростиглістю. Так, у кроленят за перші 4 місяці життя маса тіла може збільшуватись у 50 разів. При добре організованій справі і спланованому циклі відтворення, утримання чотирьох-п'яти кролиць протягом року дає можливість отримати кроликів, від яких можна мати чотири центнери м'ясної продукції і до двохсот шкурок. Але для того, щоб займатися розведенням кролів необхідно опанувати теоретичними знаннями. У книзі викладено літературні дані та приведено власні дослідження з питань біологічних особливостей, відтворення, годівлі, утримання і племінної роботи в кролівництві. Проаналізовано сучасний стан кролівництва в Україні та за кордоном, запропоновано основні заходи виведення галузі кролівництва з кризового стану.
Ушбу монография Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимида кўп йиллик иш амалиёти давомида табиий тусдаги фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш соҳасида олиб борилган амалий ишлари натижаларни таҳлили асосида ишлаб чиқилди. Монографиядан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги "Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги" таълим йўналишига ўқиётган талабалар,Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Фуқаро муҳофазаси институти магистрлари ва иқтисодиёт тамоқларидаги фуқаро муҳофазаси тизимида фаолият олиб бораётган муҳандис-техник ходимлар фавқулодда вазияларни башоратлашда фойдаланиш мумкин.
Tilmeld dig nyhedsbrevet og få gode tilbud og inspiration til din næste læsning.
Ved tilmelding accepterer du vores persondatapolitik.